Сурия ҳукумат армияси Россия авиацияси кўмагида Хама ва Идлиб вилоятларида исёнчиларга қарши ҳарбий кампанияни фаоллаштирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Охирги икки сутка мобайнида Хаманинг шимоли-шарқий туманлари ва Идлибнинг жанубий қисмига ўнлаб авиазарба берилди. Уларни Россия самолётлари амалга оширгани билдирилмоқда.
Сурия армияси бир неча қишлоқ қўлга олингани ва исёнчилар Идлиб вилояти маъмурий чегаралари яқинидаги ҳудудларга суриб чиқарилганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия президенти Владимир Путин Суриядан қўшинларни олиб чиқишга кўрсатма бергани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)