Эрон ғарбида ноябрда рўй берган вайронкор зилзила қурбонлари сони 620 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат суд-тиббиёт ташкилоти маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Олдинроқ 530 киши ҳалок бўлгани билдирилганди.
Ноябрь ойи ўрталарида Эрон ва Ироқ чегарасидаги Кирмоншоҳ вилоятида 7,2 магнитудали зилзила рўй берди. Силкинишлар минтақанинг бошқа давлатлари, жумладан, Кувайт, БАА ва Исроилда ҳам билинди.
Изоҳ (0)