Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатнинг тўртта йирик мухолифатчи партиясига бўлғуси президентлик сайловларида иштирок этишга рухсат берилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Latin American Herald Tribune хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Мадуро мухолифатни муниципал сайловларда паст кўрсаткич билан қатнашишда айблади, мадомики партиялар уларни бойкот қилишга чақирган эди.
«Бугун иштирок этмаган ва бойкотга чақирган ҳар қандай партия сайловларда яна қатнаша олмайди. Улар сиёсий харитадан йўқолади», — деди у.
Давлат раҳбари овоз беришдан бош тортганларни ҳеч қандай оқлаб бўлмаслигини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)