Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэль партиядоши, Социал-демократик партия раиси Мартин Шульцнинг 2025 йилга келиб Европа Қўшма Штатлари тузиш таклифини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Сиёсатчиларни Евроиттифоқни ривожлантириш режалари йўқлигини рўкач қилиб, кўп танқид қилишади. Ҳозир айнан Мартин Шульцда Европа қай тарзда қадам ташлаши ҳақида ғоя пайдо бўлди. Унинг таклифи тузилмани фуқаролар манфаатлари вакилига айлантиришга қаратилган. Бу чиндан ҳам зарур», — таъкидлади ТИВ раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Мартин Шульц 7 декабрь, пайшанба куни «федератив Европа тузилишини таъминловчи» конституциявий келишув зарурлигини билдирганди.
Изоҳ (0)