АҚШ Ямандаги можаро томонларини музокараларни тиклашга чақирди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Яманда зўравонлик авж олгани ва оғир гуманитар вазиятдан ўта ташвишдамиз. Барча томонларни зудлик билан асирларни озод этиш, сиёсий музокараларни тиклаш ва Яман халқининг уқубатларини тўхтатишга чақирамиз», — дейилади Оқ Уй хабарида.
Вашингтон, шунингдек, Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция ва исёнчи-хусийларни Яман аҳолисига гуманитар ёрдам етказишга тўсқинлик қилмасликка даъват этди.
Изоҳ (0)