АҚШ бошчилигидаги коалиция Сурияда Россия билан можароларни олдини олиш алоқа каналларидан фойдаланишни давом эттириш ниятида. Бу ҳақда коалиция матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Биз коалиция операциялари чоғида Россия билан можароларни олдини олиш йўналишида ишлашда давом этамиз. Бу ИШИДни тор-мор этиш бўйича мақсадимизга эришиш учун зарур», — маълум қилди коалиция матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия президенти Владимир Путин Суриядан қўшинларни олиб чиқишга кўрсатма бергани хабар қилинганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)