Sony компанияси томонидан ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган ромсиз смартфонларнинг суратлари пайдо бўлди. Қурилмаларнинг ташқи кўриниши ҳозирги Xperia смартфонларидан кескин фарқ қилади. Бу ҳақда «Hi-tech Mail.ru» хабар берди.
Нисбатан камроқ айлана бурчак билан тайёрланган қурилманинг орқа томони икки хил рангда тайёрланган. Юқори қисмида иккита сенсорли камера жойлашган бўлиб, улар фоточақин билан ажратилган.
Олд қими эса асосан ингичка ром билан ўралган дисплейдан иборат. Бундан ташқари, қурилма иккита олд динамика билан жиҳозланган.
Изоҳ (0)