Nvidia компанияси сунъий интеллект асосида ишловчи алгоритм яратди. У тасвирга олинган видеоларни таҳрир қилишга имкон беради. Алгоритм об-ҳаво шароитлари ва ландшафтни ўзгартирган ҳолда роликлар тайёрлай олади. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Ишланма автомобилларнинг видеорегистраторларида олинган тасвирларда синаб кўрилди. Алгоритм кунни тунга, қишни ёзга айлантирди, шунингдек, дарахтларга барглар қўшди.
Компания ишланмани мушукларнинг суратларида ҳам синаб кўрди ва уларни леопардларга айлантирди. Ўзгартириш тескари йўналишда ҳам ишлади.
Изоҳ (0)