Аввалроқ Apple 2018 йилда учта iPhone чиқариши, улардан иккитаси OLED ва биттаси LCD-дисплейли бўлиши ҳақида хабар берилган эди. Яқинда арзон қурилма iPhone 7 ва iPhone SE каби металл корпусга эга бўлиши маълум бўлди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Nikkei нашри компания маҳсулотларини ишлаб чиқиш жараёнига яқин бўлган манбасига таяниб ёзишича, LCD-дисплейли моделга 6,1 дюймли экран, OLED-дисплейли иккита моделга эса 5,8 ва 6,2 ёки 6,3 дюймли экран ўрнатилади.
Металл орқа панелли арзон модель мавжуд алюминий iPhone’лар каби бир неча хил рангларда чиқарилади. Қурилмалар учун корпусларни Pegatron’нинг шўъбаси — Casetek компанияси яратади.
Изоҳ (0)