Qualcomm Snapdragon 845 премиум процессори тақдим этилди, шу муносабат билан, у ўрнатиладиган илк қурилма ҳақида ҳам маълум бўлди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru. Тақдимотда саҳнага чиққан Xiaomi бош директори Лэй Жун бўлғуси флагман Snapdragon 845 билан жиҳозланишини айтди.
Мi 7 Snapdragon 845 ўрнатиладиган илк смартфонлардан бири бўлиши ҳақидаги миш-мишлар анчадан буён юрарди, энди эса улар расман тасдиқланди. Бундан ташқари, янги флагман 6 дюймли ва ингичка ромли Samsung дисплейи, 6 ёки 8 Гб тезкор хотирага эга бўлади. У февраль охирида Mobile World Congress’да тақдим этилади. Миш-мишларга кўра, у 400 доллар атрофида туради.
Изоҳ (0)