NiceHash компанияси (Словения) криптовалюта ишлаб чиқариш тизимига бузиб кирилиши 70 миллион доллар миқдоридаги биткоинлар ўғирланишига олиб келди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Компания камида бир суткага фаолиятини тўхтатиб қўйишига тўғри келди.
«Мазкур ҳодиса жиддий хавотир туғдирмоқда. Биз яқин кунларда вазиятни ўнглашга ҳаракат қиляпмиз», — дейилади компания баёнотида.
Компания маркетинг директори Андрей Шкраба хакерлар ҳужумини тасдиқлади ва электрон ҳамёндан тахминан 4700 биткоин ўғирланганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ биткоин курси илк марта 16 минг доллардан ошгани билдирилганди.
Изоҳ (0)