АҚШнинг Калифорния штатидаги ўрмон ёнғинлари 200 мингдан зиёд аҳолини ўз уй-жойини ташлаб чиқишга мажбур қилди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ». Олов 300 минг квадрат километрдан зиёд ҳудудни қамраб олган, энг кўп Калифорния жануби, хусусан, Вентура округи жабр кўрган. Бутун штат ҳудуди бўйлаб фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилган.
Изоҳ (0)