Токиода 7 декабрь, пайшанба куни номаълум шахснинг совуқ қурол билан ҳужум қилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, уч киши жиддий тан жароҳати олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Kyodo агентлиги маълумотига кўра, ҳодиса Кото туманида, қоронғи тушганидан сўнг юз берган. Ҳужум қилган шахс ҳодиса жойидан яширинган, айни вақтда уни излаб топиш чоралари кўрилмоқда.
NHK телеканали ахборотигоа кўра, полиция ҳодиса жойига етиб келганида жабрланувчилар — икки эркак ва икки аёл — ҳушсиз ҳолда қонга беланиб ётган бўлган. Кейинроқ аёллардан бири вафот этган.
Ҳодиса жойидан ташлаб кетилган япон қиличи ва пичоқ топилган.
Изоҳ (0)