Россияга нисбатан санкцияларнинг бекор қилиниши Қрим Украинага қайтарилиши ва Донбассдан қўшинлар олиб чиқилиши билан боғлиқ. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон маълум қилди, деб хабар берди «Ведомости».
«Санкциялар Россия Қримни тўлиқ Украина назоратига қайтармагунча кучда қолади. Европалик шериклар билан келишган ҳолда Россия Донбассдан кучларини олиб чиқиб кетиб, Минск келишувларига риоя этмагунча санкциялар тартибини қўллаб-қувватлаймиз», — деди Тиллерсон.
АҚШ давлат котибига кўра, «Россия исёнчиларни қуроллантирмоқда, бошқармоқда, шуғуллантирмоқда ва биргаликда жанг қилмоқда».
Изоҳ (0)