Антивирус ишлаб чиқарувчиси Kaspersky Вашингтондаги офиси — Kaspersky Government Security Solutions’ни ёпди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Биз Вашингтондаги бўлинмамизни ёпяпмиз, негаки унинг асосий вазифаси битди», — дейилади компания расмий баёнотида.
Бўлинманинг асосий вазифаси АҚШ давлат органлари учун ечимлар тақдим этиш эди.
Айни пайтда, компания 2018 йили Чикаго, Лос-Анжелес ва Торонтода учта янги офис очиш режасидан воз кечгани йўқ.
Изоҳ (0)