Бундан 25 йил аввал юборилган дунёдаги биринчи SMS-хабар муаллифи Sky News телеканалига унинг мазмунини ошкор этди, деб ёзади «РИА Новости».
1992 йилда Vodafone компаниясида ишлаб чиқувчи бўлиб ишлаган британиялик Нил Папуорт дунёдаги биринчи SMS-хабарни 3 декабрь куни ўз бошлиғига жўнатганлиги ҳақида гапириб берди. «Рождество муборак бўлсин», — деб ёзган у.
Папуорт унга жавоб келмаганлигини айтди — ўшанда мобил телефонлар хабарларни фақат қабул қила олган, ва у матнни компьютерда терган. Унинг сўзларига кўра, компаниядагилар ўша вақтда янги лойиҳа бунчалик катта кўламга эга бўлишини билмаган.
Изоҳ (0)