Bloomberg агентлиги томонидан тузилган 2017 йилнинг энг нуфузли шахслари рўйхатидан россиялик ботлар ўрин олди. Бунга ботларнинг 2016 йилда АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайловларига таъсири сабаб бўлган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Таъкидланишича, россиялик агентлар Facebook ва Instagram’даги уч мингдан ортиқ эълон учун қарийб 100 минг доллар тўлагани учун ботлар рўйхатга кирган. Агентлик томонидан қайд этилишича, Россиянинг АҚШдаги президентлик сайловларига оммавий аралашуви энди намоён бўлмоқда.
Бундан ташқари, Bloomberg рўйхатига бизнесмен Илон Маск ҳамда Россиянинг Сурия ва Украинадаги ҳаракатларини жуда қаттиқ танқид қилаётган АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли ҳам кирган.
Изоҳ (0)