Ўзбекистонлик гроссмейстер Антон Филиппов мамлакат терма жамоасини тарк этганини маълум қилди. Бу ҳақда шахматчи ўзининг Facebook саҳифасида пост ёзиб қолдирди.
Қуйида унинг пости ўзбек тилига таржима қилиб, жойлаштирилди.
Мен Ўзбекистон терма жамоаси сафидан чиқдим. Бундай қарорга келиш осон бўлмади, чунки терма билан мени кўп нарса боғлаб турарди: орзулар, истаклар ва умидлар... Буларга эътибор бермаслик кераклигига ўзимни ишонтира олмадим.31 ёшли Антон Филиппов халқаро спорт устаси ҳисобланади. У 12, 14 ва 16 ёшлилар ўртасида ўтказилган Осиё Чемпионатларининг ғолиби ҳисобланади. Ўзбекистон термаси сафида 2004—2012 йиллар давомида 4 та Олимпиадада иштирок этган. 2005 ва 2007 йилларда эса Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган.2012 йил карьерамнинг юқори чўққиси бўлди. Мен рейтингда энг кучли 100 та шахматчи қаторидан жой олдим ва шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон термаси учун кумуш медаль олиб бердим. Аммо расмий инсонлардан ҳеч ким мени табрикламади, муваффақиятим ҳақида ҳеч ким ёзмади.
Кейинроқ Ўзбекистон шахмат федерациясига хат ёзиб, ҳеч қандай моддий қўллаб-қувватлашсиз профессионал карьерамни давом эттиришдан маъни кўрмаётганлигим ҳақида айтдим. Мени қўмитага чақиришди, унда терма жамоанинг ҳар бир иштирокчиси учун халқаро турнирларга авиачипталар берилиши айтилди. Кўп ўтмай, мен ҳудудий турнирда зафар қучдим ва Жаҳон Кубогида иштирок этдим. Кейинроқ Олмаота ва Барселонадаги турнирларда қатнашдим. Менга энг арзон чипта олиб беришди, қолган масалалар кейин ҳал этилиши борасида ваъда беришди.
Шундан кейин мен турнирларда иштирок этишдан тўхтадим ва бор эътиборимни мураббийлик фаолиятига қарата бошладим. Ўтган йил Бокудаги Олимпиадада муваффақиятли дона сурдим. Шу йилнинг май ойида эса Агзамов хотирасига бағишланган турнирда иштирок этиш имконияти туғилди. Мен гроссмейстерлар учун одатий бўлган шароитни сўрадим. Ўзбекистон шахмат федерацияси эса мени турнирда кўришдан хурсанд бўлиши ҳақида ёзиб, мусобақа давомида яшашим ва овқатланишим учун шароит яратиб беришларини, аммо бюджетдан ўзбекистонлик иштирокчилар учун авиачипталар олиш масаласи ўрин олмаганини билдирди. Яъни, хорижий гроссмейстерлар учун яратилаётган шароит, маҳаллий спортчиларга йўқ эди. Шу сабабли мен унга эътибор бермасликка қарор қилдим.
Энди эса мени стипендиядан мосуво қилишди. Аниқ суммасини билмайман, аммо айтишим мумкинки, ўша стипендиянинг 3—4 йиллигини мен Туркия ёки Хорватия лигаларидаги биргина иштирокимдан оламан. Ёки стипендия «Шахмат дунёси» мактабининг 1 кунлик ижара пулини қоплашигина мумкин. Бироқ у менинг истеъдодим ва меҳнатларим учун расман миннатдорчилик белгиси эди.
Юқорида қоралаганларим, умид қиламанки, ўзбекистонлик шахматчиларга бўлган муносабатни бирмунча ўзгартиради. Термадаги жамоадошларим ва менга кўмак берган инсонларга чексиз ҳурмат билан
Антон Филиппов, гроссмейстер
Изоҳ (0)