Россия адлия вазирлиги чет эл агентлари рўйхатига «Америка овози» ва «Озодлик радиоси»ни киритди, деб ёзади Meduza.
Бундан ташқари, рўйхатга «Озодлик радиоси»нинг еттита лойиҳаси: «Настояшчее время» телеканали, «Озодлик радиоси»нинг татар-бошқирд хизмати, «Сибирь.Реалии», «Ideal.Реалии», «Фактограф», «Кавказ.Реалии» ва «Крим.Реалии» киритилди.
Ноябрда қабул қилинган қонунга кўра, ушбу ОАВлар Россия адлия вазирлигига ўз фаолияти ҳақида ҳисобот бериши, шунингдек, ўз маҳсулотларида улар чет эл агентлари эканлигини кўрсатиши керак.
Изоҳ (0)