Гондурас мухолифати мамлакатда бўлиб ўтган президент сайловлари натижаларини тан олмади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Олий сайлов судининг охирги маълумотларига кўра, амалдаги президент Хуан Орландо Эрнандес бюллетенларнинг 99,96 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан сўнг 42,98 фоиз, унинг мухолифат альянси номзоди бўлган рақиби Сальвадор Насралла эса 41,39 фоиз овоз тўплагани маълум бўлди.
Альянс бош координатори Мануэль Салайя суд маълумотлари тан олинмаслиги ва «эришилган ғалаба кўчаларда ҳимоя қилиниши»ни билдирди.
Сальвадор Насралла овозлар қайтадан ҳисобланишини талаб қилди ва Америка давлатлари ташкилотига Гондурасдаги вазиятни муҳокама этиш учун доимий кенгашни чақиришни сўраб, мурожаат этди.
Изоҳ (0)