Аргентина ҳарбий-денгиз кучлари Атлантика океанида ғойиб бўлган «Сан-Хуан» сув ости кемасини қидириш ҳудудида тротил эквивалентида 100 килограмм кучга эга бўлган синов портлашини амалга оширди. Бу ҳақда Todo Noticias телеканали маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Портлаш олдин мазкур ҳудудда қайд этилган товуш билан таққослаш учун 40 метр чуқурликда бажарилди.
Синов натижасида кема ғойиб бўлгандаги портлаш ҳарбий-денгиз кучлари амалга оширганидан кучлироқ бўлгани аниқланди.
Изоҳ (0)