Исёнчи хусийлар Санодаги Yemen Today теканали биносида 41 нафар журналистни асирликда ушлаб турибди. Бу ҳақда «РИА Новости» ўзининг мамлакатдаги манбаларига асосланиб маълум қилди, деб хабар берди «Газета.ru».
Таъкидланишича, асирлар орасида Россиянинг Ямандаги Sputnik агентлигининг эркин мухбири ҳам бор.
Исёнчилар 2 декабрь куни Yemen Today каналининг офиси жойлашган телемарказни эгаллаган эди. Телеканал журналистлари 3 декабрь, якшанба куни норозилик намойиши сифатида очлик эълон қилган.
Yemen Today ўлдирилган собиқ президент Али Абдуллар Салоҳнинг партияси — «Умумхалқ конгресси»га боғлиқлиги билан машҳур. Партия 2 декабрь куни яманлик фуқароларни мамлакатнинг яқингача иттифoқдоши бўлиб келган «Ансар Аллоҳ» хусийлар ҳаракатидан ҳимоя қилишга чақирган эди.
Изоҳ (0)