Афғонистон ҳукумат кучлари НАТО миссияси ёрдамида ўтказилган махсус операция натижасида камида 80 нафар жангари, жумладан, «Ал-Қоида» етакчиларидан бирини йўқ қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакат хавфсизлик миллий директоратига кўра, қўшма операция Ғазна, Пактия ва Забуль вилоятларида ўтказилди.
Унинг давомида «Ал-Қоида» етакчиларидан бири Умар Китоб (Умар Мансур номи билан танилган) ўлдирилди. Гуруҳнинг 30 га яқин аъзоси қўлга олинди.
Куч тизими ходимлари орасидаги йўқотишлар ҳақида маълумот берилмади.
Изоҳ (0)