2 декабрь куни VIII «Санкт-Петербург» халқаро опера қўшиқчилари танлови ғолиблари эълон қилинди, деб ёзади «ТАСС».
Ғолиблар рўйхатида ўзбекистонлик тенор Беҳзод Давронов ва мўғулистонлик баритон Бадрал Чулуунбаатар етакчилик қилди, улар кўрикда биринчи ўринни бўлишиб олди.
Ҳакамлар ҳайъати аъзоси, Россия халқ артисти Сергей Лейферкус Чулуунбаатарни кўрикнинг барча босқичларида барқарор равишда чиқиш қилган «ажойиб баритон» деб атади. Ўзбекистонлик хонанда, унинг фикрича, «ҳис-туйғуга тўла, яхши ўқиган» ва финал унинг муваффақияти чўққисига айланди.
Беҳзод Давронов 2016 йилда Ўзбекистон консерваториясини битирган, «Романсиада-2016» халқаро танлови гран-приси соҳиби, Ўзбекистон Академик Катта театри стажёри.
Изоҳ (0)