АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида 19 ноябрь куни American Music Awards мукофотининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимнинг энг эсда қоларли чиқиши қўшиқчи Pink томонидан амалга оширилди, деб ёзмоқда Meduza.
https://twitter.com/WillyCosmic/status/932452579568771072
Хонанда «Beatiful Trauma» қўшиғини 34 қаватли Microsoft Centre осмонўпар биносининг деворида акробатик чиқиш қилган ҳолда ижро этди. Pink ва раққослар бинога маҳкамланган арқонларда айланиб, даврий равишда бино деворларидан узоқлашди,
Аввалроқ Pink шоуга тайёргарлик жараёни акс этган видеони эълон қилган. Қўшиқчи видеода баландликдан қўрқмаслигини, бироқ чиқиш кўнгилдагидек амалга ошмай қолишидан қайғураётганини айтиб ўтган.
Изоҳ (0)