АҚШда ов пайтида ит милтиқ орқали овчилардан бирини отиб қўйди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Лебанон шаҳри (Нью-Гемшир штати) истиқомат қиладиган 36 ёшли Уильям Ренкурт уч дўсти билан қирғовул овлаётган вақти орқасига ерда ётган 12 калибрли ов милтиғининг сочма ўқи келиб теккан.Нохуш ҳодисага тахминан 20 метр узоқликда ётган милтиқнинг тепкисини тўсатдан босиб юборган ит сабабчи бўлган. Жабрланувчи шифохонага етказилган. Қолган овчилар жабрланмаган.
Таъкидланишича, овчилар билан бир нечта ит бўлган, уларнинг бари қисқа жунли курсхаар зотига мансуб эди.
Изоҳ (0)