Флоридадаги Майами-Бич пляжида одамлардан бир неча метр узоқликда сузаётган йўлбарс акула дрон томонидан видеога олинди, деб хабар беради Forum Daily.
Кенни Мелендесга тегишли дрон йўлбарс акуланинг саёз сувда одамларга яқин сузиб кетаётганини тасвирга олди. Чўмилаётган одамлар эса акула сузиб ўтаётганини пайқамади ҳам.
Йўлбарс акулалар 5 метргача узунликда ва 635 килограмм оғирликда бўлиши мумкин. Улар тез-тез одамларга ҳужум қиладиган акулалар турига киради.
Изоҳ (0)