Буюк Британиянинг Эдинбург шаҳри полицияси икки офицер иштирокида ролик тақдим этди. Видеода улар болалар поездида сайр қилаётгани, кўзойнак таққан ҳолда посада тургани акс этган. TJournal мазкур видеога эътибор қаратди.
Introducing Bruceo! Our #OpWinterCity social media campaign starts Friday. Follow our facebook
— Police Scotland Edinburgh (@PSOSEdinburgh) November 29, 2017
@EdinburghPoliceDivision & twitter @EdinburghPolice to like, share & discover
all things #Bruceo!We promise more photos, videos & safety advice along the way! @fire_scot @EssentialEdin pic.twitter.com/s4QYmQQm5B
Twitter фойдаланувчилари роликни танқид қилган. Улар Европадаги ИШИДнинг фаол ҳаракатини эслатиб, бу вақтда полициячилар итларни кийик шохлари билан суратга олаётганини таъкидлаган ва ролик нима ҳақида эканлиги туҳунарсизлигини айтган.
Хабар берилишича, полиция идораси ҳам роликдан норози бўлган. Идора вакилининг таъкидлашича, уларнинг вазифаси жиноятчилик билан курашиш, аҳмоқона видео тайёрлаш ва Facebook ёки Twitter’га расм жойлаш эмас. Унинг қайд этишича, одамларнинг танқид қилиши ажабланарли эмас.
Полиция роликни тайёрлаш учун қанча вақт ва маблағ сарфланганини билмаслигини маълум қилган.
Изоҳ (0)