50 ёшли шотландиялик Колин Бэнкс банкоматда топиб олган пулни қайтариб, шу куниёқ бойиб кетди, деб ёзади Daily Record.
Қурувчи бўлиб ишлайдиган Бэнкс супермаркетда жойлашган банкоматдан кимдир унутиб қолдирган 30 фунт стерлинг (тахминан 40 доллар)ни топиб олди ва уни сотувчига бериб, вазиятни тушунтирди.
Ярим соат ўтар-ўтмас, Колин виртуал пойгаларда 49 077 фунт стерлинг (66,4 минг доллар) ютиб олганидан хабар топди. У бор-йўғи 1,5 фунт (5 доллар) пул тиккан эди, холос.
«Ҳалоллик — энг яхши сиёсат, дейдилар, менинг ҳолатимда ҳам шундай бўлиб чиқди. Менинг оилам катта, энди биз Янги йилни ажойиб тарзда ўтказишимизга ишонаман», — дея у ўз омадини изоҳлади.
Изоҳ (0)