Хитой шимолидаги Тяньцзинь шаҳридаги 38 қаватли осмонўпар бинода юз берган ёнғин қурбонлари сони ўн кишига етди, деб хабар беради «ТАСС».
Бундан ташқари, яна беш киши енгил жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
«Бинонинг ёнғин хавфсизлиги учун масъул шахслар ҳибсга олинган», — дейилади хабарда.
Ёнғин 38 қаватли бинонинг юқори қаватларидан бирида 1 декабрь куни юзага келган. Маҳаллий ҳукумат вакиллари ёнғин келиб чиқиш сабабларини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)