Аргентина расмийлари «Сан-Хуан» сув ости кемаси экипажини қутқариш операциясини якунлаш ҳақидаги қарорни қайта кўриб чиқиши лозим. Бу ҳақда денгизчилардан бирининг отаси Луис Таглиапетра маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Якуний қарор олий бош қўмондон, яъни президентга боғлиқ. У ушбу адолатсиз ва асоссиз қарорни бекор қилиши керак. Чунки экипаж аъзоларини қутқариб бўлмаслигига ҳеч бир далил йўқ», — деди у La Nacion Mas телеканали эфирида.
У, шунингдек, операцияни қидирув ҳудудига Sophie Siem кемаси етиб келганидан атиги икки кун ўтиб тўхтатишга қарор қилинганини «тушунарсиз» деб атади. Унинг бортида АҚШ тақдим этган сув ости кемаларни қутқаришга мўлжалланган кичик субмарина бор эди.
Изоҳ (0)