Япониянинг Сидзуока префектурасидаги Фудзи шаҳрида жойлашган кимёвий заводда портлаш юз берди, деб ёзади «РБК».
Сўнгги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 10 киши жароҳатланган.
Портлаш Arakawa Chemical Industries ташкилотида рўй берган. Завод қоғоз ва лак-бўёқ моддалари ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Ҳодиса гувоҳлари Twitter’да портлаш жойидан видеоларни эълон қилди. Унда завод устидан бурқсиз чиқаётган қора тутунни кўриш мумкин.
https://twitter.com/twitter/statuses/936377665187061760
Изоҳ (0)