Америкалик собиқ денгиз пиёдачиси Кеннет Франклин Синдзато Японияда ўтган йил баҳорида 20 ёшли қизни ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Наха шаҳри суди (Окинава префектураси) 1 декабрь, жума куни шундай қарор қабул қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Суд қарори айблов томони талабларига тўлиқ мувофиқ келди. Америкаликнинг ўзи, шунингдек, ҳимояси унинг ҳаракатлари қасддан бўлмаганини исботлашган уринди.
33 ёшли Синдзато 2007—2014 йилларда АҚШнинг Окинавадаги авиабазасида хизмат қилган, кейинчалик у ерда фуқаро мутахассиси сифатида ишлаш учун қолганди. Қотиллик 28 апрелда амалга оширилган, бироқ қизнинг жасади 19 майда топилди.
Синдзатонинг машинасидан марҳума ДНКси топилгач, полиция уни ҳибсга олиш тўғрисида қарор қабул қилганди. Кейинчалик собиқ ҳарбий япон қизни бўғиб ўлдиргани, пичоқлагани ва жасадни йўқотганини тан олганди.
Изоҳ (0)