Россия ОИВ инфекцияси юқтиришнинг янги ҳолатлари бўйича ЖАР ва Нигериядан сўнг дунёда учинчи ўринда турибди. БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича дастури (UNAIDS) маълумотлари шундан далолат бермоқда, дея хабар беради «РИА Новости».
«Россияни Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги ўз ҳудудида эпидемияни тўхтатиш, шунингдек, минтақанинг бошқа давлатларига ёрдам беришга қодир ягона мамлакат деб ҳисоблайман. Бунинг учун Россияда барчаси — илмий ютуқлар, ресурслар, эпидемия ҳолатини аниқ тушуниш бор. Бироқ эпидемиянинг тўхтатиш учун сиёсий ирода ва ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши тезкор курашиш бўйича янги стратегия зарур», — деди БМТ бош котиби ўринбосари, UNAIDS ижрочи директори Мишель Сидибе.
БМТ бош котиби ўринбосари ОИВ инфекциясини юқтирганларни Россия ҳудудига киришини чекловчи чорани бекор қилиш ва буни 2018 йилда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига қадар амалга оширишга чақирди.
Изоҳ (0)