• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тунисда собиқ балиқчи Ўртаер денгизида ҳалок бўлган муҳожирлар учун қабристон қурди. 12 йил ичида у 400 кишини дафн қилди

    Тунис фуқароси Чемседдин Марзуг охирги 12 йил давомида Ўртаер денгизи орқали Европага етиб олишга уриниб, ҳалок бўлган муҳожирларни дафн қилиб келади. У Зарзис шаҳридан 15 километрда қабристон қурди. Унда аллақачон 400 га яқин қабр бор; уларнинг аксарияти — номсиз. Тунислик қабрларга ёдгорлик қўйиш ва ҳақиқий катафалк харид қилиш учун пул тўпламоқда. У келажакда ўзи дафн қилган одамлар ДНК банкини тўплаб, қабр тошига исмлар ёзилган тахтачаларни илиб қўйиш ниятида. Чемседдин Марзугнинг қочоқлар учун қабристони ҳақида Los Angeles Times нашри ҳикоя қилади, деб ёзади Meduza.

    Ўртаер денгизида ҳалок бўлган муҳожирлар қабристонининг дарвозаси, 2016 йил 30 июнь. Фото: Getty Images

    Ўртаер денгизида ҳалок бўлган муҳожирлар қабристонининг дарвозаси, 2016 йил 30 июнь. Фото: Getty Images

    Чемседдин Марзуг оиласи билан Туниснинг соҳилбўйи Зарзис шаҳрига 27 йил аввал кўчиб келган. У балиқ тутиб кун кечирган, бўш вақтида эса «Қизил Ярим ой»да волонтёрлик қилган. Денгиз тўлқинлари Зарзис қирғоқларига мунтазам Ўртаер денгизида чўкиб кетганлар жасадларини келтиради. Улар одатда Европага етиб олишга уриниб ҳалок бўлганлар жасадларидир. Марзуг «Қизил Ярим ой»нинг волонтёри сифатида 12 йилдан буён уларни дафн этади.

    Жасадларнинг баъзиларини унинг ўзи соҳилдан топади, баъзилари ҳақида маҳаллий балиқчилар унга хабар қилади. У ҳар сафар жасад топилганлиги ҳақида маҳаллий ҳукуматни хабардор этади ва мурдани ёриш учун шифохонага олиб бориш учун дўстидан фургон олиб туради. Расмийлар Марзугга бу мақсад учун пикап олишни таклиф қилган, бироқ у жасадларни очиқ кузовда ташиш инсонийликка тўғри келмайди деб ҳисоблайди.

    Марзуг ҳалок бўлган муҳожирлар учун қабристонни Зарзисдан 15 километр масофадаги собиқ ахлатхона жойидан қурди — 2 500 квадрат метр майдонга эга бўлган жойни маҳаллий ҳукумат «Қизил Ярим ой»га вақтинчалик берган. Қабристон паст-баланд тепаликлардан иборат қумли дала бўлиб, унга кириш жойи ғиштлардан ясалган икки колонна билан белгилаб қўйилган.

    Бу ердаги қабрларнинг аксарияти номсиз — ҳалок бўлганларнинг исм, шарифларини аксарият ҳолатларда аниқлаш имконсиз, чунки Ўртаер денгизидан ўтказиб қўядиган контрабандачилар одамларнинг бор мол-мулкини олиб қўяди. Қандайдир ҳисоб юритиш учун Марзуг 2017 йилдан қабрларни рақамлай бошлади.

    Марзуг 12 йил ичида 400 га яқин одамни дафн қилган, улардан 74 нафари 2017 йилнинг майидан буён дафн этилган. БМТнинг Миграция бўйича халқаро ташкилоти маълумотига кўра, жорий йилда Ўртаер денгизида жами 2 993 киши ҳалок бўлган. 2016 йилда битта ҳалок бўлганга 75 нафар тирик қолган тўғри келган бўлса, 2017 йилда бу кўрсаткич 53 нафарни ташкил этди. Ўртаер денгизини кесиб ўтишнинг янада хавфли бўлишига контрабандачиларнинг мустаҳкамроқ ёғоч қайиқлар ўрнига дамлама резина қайиқлардан фойдаланаётгани сабаб бўлмоқда.

    Марзуг дафн қиладиган қочоқлар орасида баъзан Яқин Шарқдан бўлганлар ҳам учрайди, бироқ уларнинг аксарияти Қора (Тропик) Африка: Эритрея, Кот-д’Ивуар, Нигер, Нигерия, Сомали ва Судан мамлакатлари фуқароларидир. Кўпчилик араблар бундай муҳожирларни бегона деб ҳисоблайди — тарихий жиҳатдан Тунисда қора танлилар хизматкор бўлган. «Ўзимни муҳожирларнинг катта оиласи аъзосидек ҳис қиламан», — дейди у.

    Марзуг икки ўғли Европага кетгандан сўнг муҳожирлар ҳақида янада кўпроқ қайғура бошлади. 22 ёшли Фирас ўтган йили, 18 ёшли Элиас тўрт ой аввал отасидан яширинча Ўртаер денгизини қайиқда сузиб ўтди. Улар Марзуг бундай қайиқларни «ўлим кемалари» деб аташини биларди; ҳар иккаласи ҳозирда Парижда механик бўлиб ишламоқда.

    Марзуг Фирас ва Элиас нима учун Тунисни тарк этганлигини тушунади — ишсизлик туфайли. Унинг ўзи ҳеч қачон эмиграция ҳақида ўйламаган. У ёш бўлганида иқтисодиёт ҳозиргига қараганда яхшироқ эди, вазият ёмонлашганда эса у бу ердан кетиш учун жуда кексайган эди. Тунисда унинг уч нафар қизи ҳам яшамоқда.

    Марзуг мобил телефонида фарзандларининг суратлари билан бирга ўзи дафн қилган кишиларнинг суратларини ҳам сақлайди. Суратлардан бирида боши танасидан жудо қилинган аёл жасади ҳам бор. Марзуг уни ўтган йили топган. Унинг сўзларига кўра, у денгизда бир неча ой бўлиб, қирғоққа «ҳайкалдек оппоқ» бўлиб чиқиб қолган. «Бошсиз ҳолда ҳам улар мен учун чиройли», — дейди тунислик.

    Ҳозир у қабристон жойлашган ерни сотиб олиш ва у ерни ободонлаштириш: қабрларга ёдгорлик ўрнатиш, катафалк харид қилиш ва «Қизил ярим ой» волонтёрлари жасадларни кўмишга тайёрлаши мумкин бўлган бино қуриш учун маблағ қидирмоқда. Марзуг буларнинг ҳаммаси учун 30 минг евро етади деб ҳисоблайди. Шундан тўрт мингга яқинини у CoFundy кампанияси ёрдамида тўплашга улгурди. Тунислик қачонлардир ДНК банки учун ҳам пул топишига ишонади. Унинг ёрдамида дафн этилган кишилар қабрлари устига номлари ёзилган тахтачаларни ҳам илиб қўйиш мумкин.

    30.11.2017, 15:59   Изоҳ (0)   8980
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркия суди 28 нафар ҳарбий хизматчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди

    30.11.2017, 15:37

    Хорватия бош вазири Гаага трибуналида заҳар ичган генерал ўлимидан афсус билдирди

    30.11.2017, 15:26

    АҚШ 2017 йилда бошқа мамлакатларга салкам 42 млрд долларлик қурол сотди

    30.11.2017, 14:53

    Балидаги фавқулодда ҳолат режими 10 декабргача узайтирилди

    30.11.2017, 14:21

    Бизнес-омбудсман Титов президентлик сайловида иштирок этиши борасида Путинни хабардор қилди

    30.11.2017, 14:10

    ШҲТ мамлакатларининг «Тинчлик миссияси» аксилтеррорчилик машғулотлари 2018 йилда Уралда бўлиб ўтади

    30.11.2017, 12:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда уч ёшли қизчанинг бошидан 15 см пичоқ чиқариб олинди

    Дунё | 24 август, 17:32

    Ҳаддан ошган мухлислар: даҳшатли таъқибларга учраган жаҳон юлдузлари

    Кино | 24 август, 17:10

    Россия НАТО чегарасидан 25 км узоқликда улкан объект қурмоқда (фото)

    Дунё | 24 август, 17:08

    “Бу қандайдир бемаънилик”. Татаристон президенти рус тилини билмаган муҳожир болаларни мактабга қабул қилмаслик ҳақидаги қонунни танқид қилди

    Дунё | 24 август, 16:06

    Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига ноқонуний аралашганлар энди жаримага тортилади

    Ўзбекистон | 24 август, 15:47

    Россиянинг етакчи дрон ишлаб чиқарувчиси банкротлик ёқасига келиб қолди

    Дунё | 24 август, 15:26

    “Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобиль брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

    Авто | 24 август, 15:05

    Пентагонда тозалаш: Трампни ғазаблантирган разведка бошлиғи лавозимидан олинди

    Дунё | 24 август, 14:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.