КХДР яна бир марта халқаро структураларни баллистик ракета синовига тайёргарлик кўрилаётгани тўғрисида огоҳлантирмади: авиация ва кемалар қатнови учун хавф тўғрисида огоҳлантирмади. Бу ҳақда 29 ноябрь, чоршанба куни БМТ бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Жеффри Фелтман Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Унинг сўзларига қараганда, Пхеньян томонидан амалга оширилган ракета парвози йил бошидан буён 20-баллистик ракета синови бўлиб, учинчи марта ракета парвози параметрлари у қитъалараро бўлганлигидан далолат беради.
«КХДР яна ҳаво ҳудуди ва кемалар қатнови учун хавф тўғрисида огоҳлантирмади», — дейди Фелтман.
Жеффри Фелтман 29 ноябрь куни, шунингдек, КХДРнинг бутунжаҳон ташкилотидаги доимий вакили Ча Сон Нам билан учрашди ва уни Корея ярим оролидаги жорий вазият халқаро тинчлик ва хавфсизлик учун таҳдид юзага келтираётганлиги ҳақида огоҳлантирди.
Изоҳ (0)