• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Бола мактабда ўқишни 7 ёшдан бошлаши ниҳоятда кеч” — Баҳодир Ғаниев Ўзбекистон таълим тизими ҳақида

    Болаларни таълимни 7 ёшдан бошлаши жуда ҳам кеч ҳисобланади. Бу ҳақда таълим масалалари бўйича эксперт Баҳодир Ғаниев YouTubeъдаги “Фикрат” лойиҳасига берган интервьюсида айтиб ўтди. Шу билан бирга, мутахассис таълим тизимидаги айрим муҳим масалаларни таҳлил қилди. 

    “Таълимни 7 ёшдан бошлаш кеч”

    Болага ўқишни 7 ёшдан ёки 1-синфга чиққандан кейин бошлаш биологик ва ислом дини нуқтаи назардан ниҳоятда кеч. Агар аждодларимиз ҳаётий йўлларига қарасак, уларнинг кўплари 5-6 ёшдан нафақат ўқиш ёки ёзишни, балки Қуръонни ёддан билган.

    Bahodir Gъaniyev
    Баҳодир Ғаниев
    Фото: YouTube

    Қадимда кўп олимлар 6-7 ёшида ўз тилидан ташқари бошқа бирор тилда ҳам гаплаша олган. Ҳозир билим олишни эртароқ бошлайдиган давр қайтиб келяпти. Болаларимиз муваффақиятли бўлишини хоҳласак, уларни эртароқ ўқиш, ёзишга, креатив, мустақил ва танқидий фикрлашга ўргатишимиз керак.

    Бола таълим олишни эрта бошлаши керак деганда уни тонгдан кечгача китобга ўтирғизиб қўйиш назарда тутилмайди. Бола ўйнаши, кулиши, болалигини ўтказиши керак. Мактабга чиқишдан олдин коммуникацияни ўрганиши лозим. Эртароқ бошлаш деганда, 2-3 ёшда тили чиқишни бошладими, уйқуга ётишидан аввал эртакларни ўқиб бериш зарур. Бу болага қийинми? Йўқ, аксинча болалигига ёрдам берадиган, шундан хурсанд бўладиган жараён.

    Ўқитиш деганда парта-стул, ўқитувчини хаёлга келтириш керак эмас. Болада етти ёшгача бўлган давр мияси энг кўп маълумотни қабул қиладиган, хотирасида қолдирадиган пайт ҳисобланади.

    Таълимни етти ёшдан кейин бошлаб, асосий даврни ўтказиб юборяпмиз. Бола миясини максимал даражада ривожлантириш етти ёшгача бўлади. Ва 7 ёшигача у билан ишланмаса, 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган даврда таълим олишидаги самарадорлиги 50 фоизгача йўқотилади. Лекин 7 ёшгача яхши ишланган бола буёғига ўзини салоҳиятини жуда ҳам тўлиқ очиб бериши мумкин.

    Кўп кўрамизки, олти яшар болани мактабга олиб келишади. Унинг билими 1-синфни ўтиб бўлган даражада. Ҳам ёзади, санайди, математикани оддий ҳисоб-китобларини қила олади. Жуда заковатли, ақлли бола. Лекин ёш чегараси 7 ёш, болани ўқишга қабул қилиб бўлмайди. Чунки қонун билан чекланган. Баъзилари 7 ёшга тўлган болани олиб келади, ҳали ҳарф танимайди. Бу оғир масала. Кўп натижалар стартга боғлиқ. Етти ёшда ҳам ўқиш кўникмаси ҳали ривожланмаган бўлса, бу оқибатида бола тақдирига, ақлий қобилиятига таъсир қилади.

    Ота-она мактабни қандай танлаши керак?

    Агар болани бошидан охиригача ўқитишга кўзингиз етмаса, хусусий мактабга берманг. 1-2 йилга бериб, кейин давлат мактабига ўтказсангиз боланинг руҳий ҳолатига зарба бўлади.

    Иккинчидан, майли бошланғич таълим учун давлат мактабига беринг. Чунки бошланғич синфда мактаб эмас, ўқитувчи танланади. Ўқитувчини танлаганда болажон, билимни зўр берадиган ва талабчанини танлаш муҳим. Деворни фарқи йўқ аслида. Агар ўқитувчи яхши бўлса, пахса деворли бинода ҳам худди ўша яхши натижани бераверади.

    Кейинги навбатда мактаб имкон қадар уйга яқин бўлсин. Болани ҳар куни 1-2 соат йўлда юргизиб қийнаманг. Хусусий мактаб кечгача бўлади, давлат мактаби 5-6 соат. Мактаб уйга яқин бўлгани маъқул.

    Имкон қадар рекламага ишонмаслик керак. Чиройли экан, директори ёки ўқитувчиси зўр гапирди-я, деб болани ўша мактабга беравермаслик лозим. Яъни рекламадаги гапларни эсдан чиқаринг. Ўқитувчилар, мактаб раҳбари билан гаплашинг. Муҳит яратишда, тарбияга ижобий таъсир қилувчи нима механизмлари борлиги, таълим мониторингини қандай ўлчашларини сўранг. Мактаб ота-онага қандай ҳисобот бериши, ва албатта қандай натижаларга эришганини ўрганиш муҳим.

    Кўп мактаблар IELTS олгани билан мақтанади. Лекин барча болалар ҳозир хусусий мактабни битираётганда инглиз тилини билиши зарур. Шунинг учун билиш керакки, мактаб инглиз тили ўқув маркази эмас. Мактаб болани тўлақонли комил инсон қилиб ривожлантириши керак. Ўқиш ва фикрлаш кўникмаларини бериши зарур.

    Сиз берадиган саволлар ичида тарих фанидан нималар ўргатилиши ҳақида бўлиши керак. Болани танқидий фикрлаши ўсиши учун дастурга нималар қўшилгани, креативлигини қандай ривожлантиришлари, қайси ўқитувчилар билан мақтана олишларини билиш лозим.

    Агар сизга фақатгина инглиз тили ўқитувчилари билан мақтанаётган мактаб бўлса, демак болангиз у ерни битирса, фақатгина инглиз тилида гапира оладиган тўтиқуш бўлиб чиқади. Аслида мактабда тилни ўргатишни яхши ташкил қилиш учун катта ҳаракат керак эмас. Лекин мактабда комил инсонни шакллантиришга жуда катта энергия керак.

    Мактабингизда масалан болани ёлғон гапирмайдиган қилиб тарбиялаш учун нималар бор? Тўғрисўз, мард, ўз фикрига эга, дунёқараши кенг инсонни қандай усуллар билан тарбиялайсиз, деган саволлар берилиши керак.

    Бизда бўлса, ҳозир андоза қилиб олинганки, IELTSъдан фалон даражага етказиб берамиз дейиляпти. Тагида реклама ёки ҳақиқий илмий асос бор натижани фарқлаш керак.

    “Таълимдан қолганини тўйга сарфланг, тўйдан қолганини таълимга эмас”

    Биз инсон тарбиялаяпмиз, қўй боқмаяпмиз. Бу нафақат фарзандингиз келажаги, балки ўзингизники ҳам. Агар бугун фарзандингизни билимли қилмасангиз, эртага қаригунингизча кетидан юрасиз.

    Баъзилар фарзанди тўйига 10-15 минг доллар сарфлайди. Лекин ўша пулга тўрт нафар боласини зўр таълимли қилиши мумкин эди. Шунча пулни битта боласининг тўйига сарфлаб юборади. Таълимдан қолганини тўйга сарфланг, тўйдан қолганини таълимга эмас.

    2 август, 09:10   Изоҳ (0)   1116
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.