29 ноябрь, чоршанба куни ўзининг тарихий максимумига эришган биткоин бирданига қарийб 1000 долларга тушиб кетди. Coindесk биржаларининг маълумотларига кўра, Тошкент вақти билан соат 02:01 да биткоин нархи 9916 долларни ташкил этган, деб хабар берди «Ведомости».
29 ноябрдаги очиқ савдоларда биткоин нархи 9909 долларни ташкил этган. UTC бўйича Соат 19:14 да эса (Тошкент вақти билан) энг машҳур криптовалютанинг нархи 15 фоизга ўсиб, ўз тарихидаги максимумга — 11 363 долларга чиққан.
Биткоин 2017 йилнинг ноябридан бошлаб фаол равишда қимматлашмоқда. Курснинг мустаҳкамланишига дунёдаги энг йирик биржа операторларидан бири — CМЕ Group’нинг ушбу криптовалютада фьючерсларни яратиш қарори сабаб бўлган. Бундан ташқари 29 ноябрь куни Американинг Nasdaq биржаси ҳам фьючерсларни биткоинда сотишга тайёрланаётгани маълум бўлди.
«Инвесторлар биткоин нархининг бу қадар тез ўсаётганидан юзага келувчи хатардан бохабар бўлишлари керак», — деди Буюк Британия Марказий банки раҳбари ўринбосари Жон Канлифф.
Изоҳ (0)