Чилонзор тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда «Олмазор» метро бекати олдида безорилик қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар бермоқда.
26 ноябрь куни соат 15:00 да Бунёдкор шоҳ кўчасида жойлашган «Олмазор» метро бекати олдида 1992 йилда туғилган Сирдарё шаҳри Алишер Навоий кўчасида яшовчи И.У безорилик оқибатида 1972 йилда туғилган К.Ани уриб тан жароҳати етказганлиги аниқланиб ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро И.Уга нисбатан Чилонзор туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)