29 ноябрь, чоршанба куни эрталаб 9:00 атрофида биринчи марта Ўзбекистонга Афғонистондан йўловчи самолёти учиб келади. Бу ҳақда «Дарё»га ишончли манбаси маълум қилди. Шу тариқа икки мамлакат ўртасидаги йўловчи авиапарвозларига пойдевор қўйилади.
«Дарё» манбаси қайд этишича, Кобул—Тошкент—Кобул йўналиши бўйича авиарейснинг очилиши икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг янги истиқболларини очиб беради.
Шунингдек, бу қўшни республикадан келадиган йўловчиларга турли йўналишлар бўйича парвозлар географиясини очиб, Ўзбекистоннинг транзит имкониятларини аҳамиятли тарзда оширади.
Изоҳ (0)