Ўзбекистон бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев бошчилигидаги делегация 2017 йилнинг 29—30 ноябрь кунлари Россияда бўлади, деб хабар берди UzDaily.
Ўзбекистон делегацияси ташриф чоғида Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатларнинг бош прокурорлари иштирокидаги 15-мажлисда ҳамда МДҲ давлатлари бош прокурорларининг Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 27-мажлисида иштирок этади.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Санкт-Петербург Халқаро прокурорлар уюшмасининг минтақавий ваколатхонасининг очилиш маросимида иштирок этиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)