Жорий йилда Молия вазирлигининг таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 73,6 миллиард сўм маблағ ажратилди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.
Ушбу маблағлар ҳисобидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги 8 та 764 ўринли (Тошкент шаҳри ва Андижон, Жиззах, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё) вилоят перинатал марказлари, шаҳар туғруқ комплекси ва болалар шифохонасида ҳамда 13 та туман тиббиёт бирлашмаларининг 961 ўринли туғруқ комплекси ва болалар бўлимларида қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
2017 йилда Ўзбекистондаги туғуруқхона муассасаларини жиҳозлашга 17 миллион АҚШ доллари сарфланган бўлса, 2018 йилда 50 миллион АҚШ доллари ажратилиши кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, қишлоқ оилавий поликлиникаларида эҳтиёж ўрганилган ҳолда гинеколог ва педиатр врачларнинг штатлар жадвали кўпайтирилмоқда.
Изоҳ (0)