• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чинозлик Аҳмадбойнинг шогирдларидан бири Нуриддин Абулғозиев суд қилинди (видео)

    Давоми: «Умидимизни узгандик. Президентимизга раҳмат!». Аҳмадбойнинг шогирдидан машинасини қайтариб олганлар фикри (видео)

    Чинозлик Аҳмадбойнинг шогирдларидан бири сифатида таърифланган Нуриддин Абулғозиев суд қилинди. Бу ҳақда 27 ноябрь куни «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастурида маълумот берилди.

    Нуриддин Абулғозиев. Кадр: «Ахборот 24»

    Нуриддин Абулғозиев. Кадр: «Ахборот 24»

    Хабар беришларича, 1979 йилда туғилган янгийўллик Нуриддин Абулғозиев уч шериги билан бирга «Дилшод Авто Савдо» компаниясига асос солиб, ҳужжатларга кўра, автомобиль олди-сотдисида воситачилик фаолияти билан шуғулланган. Бироқ тергов жараёнида фирма бир ниқоб бўлгани, аслида Нуриддин Абулғозиев молиявий пирамидага асос солгани маълум бўлган.

    Нуриддин Абулғозиев, худди чинозлик Аҳмадбой сингари, жуда катта миқдорда фоиз тўлови ваъдаси билан аҳолидан пул, қимматбаҳо тақинчоқлар, мол-мулк ва автотранспорт воситаларини қабул қилган. Олинган бойликлар эски омонатчиларнинг фоиз тўловларини қоплаш учун йўналтирилган, қолган пулни эса у ўз эҳтиёжи йўлида сарфлаб юборган.

    «Алданган кишилар сони юзлаб, фирибгарларнинг айланма пуллари эса миллиардлаб сўмни ташкил қилди», — дейди «Ахборот 24» мухбири.

    Телелавҳада Нуриддин Абулғозиев жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман судида суд қилингани, унга нисбатан тегишли жазо чоралари кўрилгани таъкидланади. Туман суди раиси Баҳром Тошпўлатовнинг сўзларига кўра, Абулғозиевга нисбатан илгари сурилган айбловлар ўз исботини топган, айбдорларга тегишли жазо тайинланган.

    Бироқ лавҳа давомида Нуриддин Абулғозиевга нисбатан қандай айблов эълон қилингани ва унга нисбатан қандай жазо чораси қўлланилгани ҳақида аниқ маълумот берилмаган. Судья Тошпўлатовнинг қўшимча қилишича, жабрланувчиларга етказилган зарарлар судланувчилар ҳисобидан ундирилиши белгиланган.

    Бундан ташқари, суд судланувчилар ҳали ўз ихтиёрига ўтказиб улгурмаган пул маблағлари ва автомобилларни қонуний эгаларига қайтариш ҳақида қарор чиқарган. «Ахборот 24»да маълум қилинишича, бундай автомобиллар сони 125 тани, пул маблағлари миқдори эса 700 миллион сўмни ташкил этади.

    Маълумот учун, Нуриддин Абулғозиев унинг устози деб айтиладиган чинозлик Аҳмадбой қўлга тушганидан кўп ўтмай — 2016 йил июнь ойида ҳибсга олингани маълум бўлган эди (дастлаб, Аҳмадбой қўлга олингани маълум бўлгач, Нуриддин Абулғозиев ўз яшаш жойидан қочиб кетган).

    Нуриддин Абулғозиев. 2016 йил, июнь. Кадр: «Тошкент» телеканали

    Нуриддин Абулғозиев. 2016 йил, июнь. Кадр: «Тошкент» телеканали

    2016 йил 30 июнь куни Ўзбекистон телевидениеси орқали эфирга узатилган «Аҳмад васвасаси» номли кўрсатувда Нуриддин Абулғозиев ноқонуний йўл билан орттирган бойликлари ҳисобига Янгийўл шаҳрида жойлашган кўп қаватли 140-уйнинг биринчи қаватини тўлиқ сотиб олиб, у ерда фитнес-клуб қуришни бошлаб юборгани, Тошкент шаҳридаги «Диёрбек» меҳмонхонасига, Зангиота туманидаги «Юксалиш» тўйхонасига эгалик қилиши айтилган эди. Қўлга олиниши арафасида, у Қибрай туманида ўзи учун данғиллама ҳовли қурдираётган бўлган.

    Нуриддин Абулғозиев қўлга олинган вақтда унга тегишли автомобиллар турар жойидан аҳолидан қабул қилиб олинган 62 та турли русумдаги автомобиллар борлиги аниқланган. «Аҳмад васвасаси» кўрсатувида Нуриддин Абулғозиевдан ташқари, Аҳмадбойнинг «шогирдлари», «ҳамтовоқлари» дея таърифланган Қувончбек Абдулқосимов ва Мирзамурод Юнусалиев (Муродбой) ҳақида ҳам сўз борган эди, бироқ уларнинг ҳозирги аҳволи ҳақида очиқ маълумотлар йўқ.

    Мавзуга доир: Чинозлик Муродбойни қўлга олиш чора-тадбирлари кўрилмоқда

    Фото: UZ24

    Фото: UZ24

    Қайд этиш жоиз, 2017 йил август ойида — қўлга олинганидан кейин бир йилдан кўпроқ вақт ўтиб, Аҳмадбой иши бўйича суд эшитувлари бошланган эди. 4-сентабга қадар иш бўйича камида учта (9 август куни, 14 август куни, 24 август куни) суд эшитувлари бўлиб ўтган, судда жабрланувчиларнинг кўрсатмалари тингланган эди. Суд мажлисларида Аҳмадбойнинг ўзи ҳам қатнашган.

    Мавзуга доир: Чинозлик Аҳмадбойга раҳнамолик қилган мансабдорларнинг ҳаракатларига тергов жараёнида ҳуқуқий баҳо берилади

    28.11.2017, 02:32   Изоҳ (0)   68914
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев — прокурорларга: Одамлар текшир-текширларингдан чарчаган (видео)

    27.11.2017, 22:33

    Президентнинг кескин танқиди, Ўзбекистон шимолида кутилаётган қор, Фарғонадаги чақнаш ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    27.11.2017, 20:33

    Шавкат Мирзиёев Фарғонада иш жойида ароқ ичиб, аёллар билан «ҳар хил ишлар» қилган масъуллар ҳақида гапирди

    27.11.2017, 20:17

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг собиқ бош прокурорини танқид қилди (видео)

    27.11.2017, 19:54

    Валютада дивидентлар ва тадбиркорларнинг валюта ҳисобварақларидан тўловларга рухсат берилди

    27.11.2017, 19:15

    Тошкент шаҳри аҳолиси қишлоқ хўжалик ва чорвачилик маҳсулотлари билан кафолатли таъминланади

    27.11.2017, 18:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда автомобиль ЙТҲ оқибатида омборхона томига кириб кетди (видео)

    Дунё | 22 июл, 10:25

    Мартин Лютер Кинг ўлдирилишига оид ҳужжатлар махфийликдан чиқарилди

    Дунё | 22 июл, 10:05

    Левандовски Маркус Рэшфорд трансферидан хавотирда

    Спорт | 22 июл, 10:01

    40 ёшга етгунга қадар ҳар бир шахс ўзида шакллантириши керак бўлган 8 та одат

    Маслаҳатлар | 22 июл, 09:56

    Ҳибсга олинган Шароф Рашидов тумани ҳокими номидан қарорлар имзолангани аниқланди

    Ўзбекистон | 22 июл, 09:47

    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

    Реклама | 22 июл, 09:00

    “Терминатор”нинг дастлабки қисмлари ажойиблигини исботлайдиган, кўзга ташланмайдиган деталлар

    Лайфстайл | 22 июл, 09:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.