27 ноябрь куни интернетда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида аввал кўрсатилмаган видеоёзув тарқалди. Президент сўзга чиққан бу йиғилиш 22 июнь куни Фарғона шаҳрида, вилоят фаоллари иштирокида бўлиб ўтган.
Президент ўз сўзида вилоят прокуратура тизими, ички ишлар ва солиқ идораларидаги баъзи ходимлар иш жойида ароқ ичиб, аёллар билан ишрат қилгани учун тушунтириш хати ёзиб бергани, бироқ ҳукумат бундай одамлар билан ишлай олмаслигини гапириб ўтган.
Кўп одамлар — прокурор, милиция вакиллари, солиқчилар ноинсофлиги учун, порахўрлиги учун, иш жойида ароқ ичгани, давлатнинг формасини кийиб, аёллар билан ҳар хил ишлар қилгани учун тушунтириш хати ёзиб берган. Ҳаммаси менга аён. Керак бўлса, ўқиб ҳам бераман...Менда ҳамма маълумот бор. Кетганимдан кейин, Бош прокуратура, Солиқ қўмитаси ва ИИВ раҳбари келиб, одамларни ишдан олади. Биз бундай одамлар билан ишлолмаймиз... Агар порахўр бўлмасак, халқ бизни боқиб олади.
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)