Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, одамлар назорат қилувчи органларнинг текширувларидан чарчаган. Президент бу ҳақда 22 июнь куни Фарғонада бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида айтиб ўтган; йиғилишнинг аввал кўрсатилмаган видеопарчаси 27 ноябрь куни интернетда пайдо бўлди.
Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, одамлар текширувчи органларга ишонмай қўйган.
Текшир-текшир!.. Бирортанг текширсанг, ўша куни ишдан кетасан. Текширувларингдан одамлар чарчаган. Одамлар давлатга эмас, сизларга ишонмай қўйган. Прокурор, милиция, солиқ ва яна бир-икки ташкилотлар — ҳамманинг оёғига кишан!Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Изоҳ (0)