Американинг Cards Against Humanity компанияси маркетинг борасидаги ўзининг аҳмоқона қарорлари билан машҳур. Компаниянинг сўнгги можароли тадбири «Cards Against Humanity Американи қутқармоқда» деб номланади. Ташкилот АҚШ ва Мексика чегарасидаги эркин участкалардан бирини сотиб олди ва эндиликда Дональд Трампга девор қуриш лойиҳасини давом эттиришга тўсқинлик қилмоқда, деб хабар берди TravelAsk.
«Дональд Трамп — мексикаликлардан қўрқувчи бесўнақай голем. У шу қадар қўрққанидан 20 миллиард доллар эвазига ҳеч қандай фойдаси тегмайдиган девор қурмоқчи. Шу сабабли биз эркин ҳудуддан участка сотиб олдик ва деворни қуришда қийинчилик туғдирувчи нарсани ўйлаб топдик», — дейилади компаниянинг баёнотида.
Декабрь ойида компания ажойиб акцияни ўтказади ва унда иштирок этган ўз мижозларига 15 доллар эвазига совғалар юборади. Ғолибларнинг барчасига сотиб олинган участканинг бир бўлагига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи карталар совға қилинади. Агарда АҚШ ҳукумати ушбу ҳудудда девор қуришни истаса ернинг ҳар бир эгаси билан алоҳида судлашишига тўғри келади.
Изоҳ (0)