Норвегия шимолида охирги бир неча кун ичида поездлар билан тўқнашувдан сўнг 100 дан ортиқ буғу ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг NRK телерадиокомпанияси маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Телерадиокомпанияга кўра, уч кун мобайнида фақат мамлакат шимолидаги Хельгеланн ҳудудининг ўзида 106 буғу поезд остида қолди.
Шундан сўнг буғу эгалари темир йўллар атрофида тўсиқ ўрнатишни талаб қилди. Темир йўл расмийлари вазиятдан хабардор эканлиги, бироқ ҳозирча тўсиқлар учун маблағ ажратилмаганини билдирди.
Маълумот учун, 2013—2016 йилларда Норвегия темир йўлларида 2 мингдан ортиқ буғу ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)