Хитой шимолида жойлашган Шанси провинциясида кўча томошаси пайтида цирк йўлбарси томошабинларга ҳужум қилди, деб хабар беради «Казинформ».
Кўчада бўлаётган томоша пайтида йўлбарс қафасидан чиқиб, икки кишини жароҳатлади.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, йўлбарс катта киши ва болага жароҳат етказган. Бир муддатдан сўнг цирк ишчилари жониворни қафасга қайтарган. Нима йўлбарсни дарғазаб қилгани мавҳумлигича қолмоқда.
Изоҳ (0)