Ҳиндистонда 35 ёшли Мақсуд Хон операция қилиниб, унинг ошқозонидан етти килограмм турли предметлар чиқариб олинди. Бу ҳақда ZeeNews’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Бемор қорнидаги оғриқ туфайли шифохонага келган ва шифокорлар унга заҳарланиш ташхисини қўйган. Бироқ эркак эндоскопия қилингач, унинг ошқозонида кўплаб ёт предметлар борлиги маълум бўлган. Бемор дарҳол операция қилинган.
Жарроҳлар унинг ошқозонидан 263 дона танга, 100 дона мих, болт ва гайкалар, соқол олишда ишлатиладиган лезвиялар, ойна синиқлари, шунингдек, тошларни чиқариб олишга муваффақ бўлган.
Таъкидланишича, ҳозирда Мақсуд Хоннинг ҳаётига ҳеч нима хавф солмаяпти. Тиббиёт ходимлари эркак руҳий касал эканлигини аниқлади. Унинг «таомлари рўйхати»дан қариндошлари ҳам дўстлари ҳам, бехабар бўлган.
Изоҳ (0)