Xiaomi компанияси ўзининг Мi 6 флагманини янгилашга тайёрланаётгани маълум бўлди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Интернетда Xiaomi келаси йили чиқариши кутилаётган янги авлод Мi 7 флагман смартфонининг тахминий хусусиятлари ва ҳатто нархи ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлди. Қурилма 2018 йилнинг биринчи чорагида ёки иккинчи чораги бошида тақдим этилиши мумкин.
Дастлабки маълумотларга кўра, Мi 7 6,1 дюймли 18:9 OLED-дисплей (Samsung’дан), Snapdragon 845 процессори, 6 Гб тезкор хотира, 16+16 мегапикселли қўш камера, 3350 мА/соат сиғимли аккумулятор (+ тезкор қувват олиш)га эга бўлади.
Мi 7 2699 юань (тахминан 400 доллар)дан бошланадиган нархда сотувга чиқиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)